Американинг Юта штатидаги Пейсон шаҳрида яшовчи эркак рафиқаси ва фарзанди ўтирган уйга енгил моторли Cessna 525 самолётида учиб келиб урилди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Полициянинг хабар беришича, самолёт штурвалини бошқарган Дуэйн Юд воқеа жойида ҳалок бўлган. Уйнинг бир қисми бузилиб, ёнғин кўтарилганига қарамай, унинг рафиқаси ва фарзанди жабрланмаган.
Самолёт Юднинг иш берувчисига тегишли бўлган. 47 ёшли америкалик тажрибали учувчи ҳисобланган.
Маълум бўлишича, учувчи маст ҳолатда рафиқасига ташланган.
Бирмунча вақтдан сўнг полиция маҳкамасидан чиққандан сўнг Дуэйн Форк-Спрингвилл аэпортига йўл олиб, самолётга ўтириб, штурвални ўз уйи томон бурган.






