АсосийDunyo

Ҳиндистонда каламушнинг белидан соя ўсимлиги ўсиб чиқди (Видео)

'Ҳиндистонда каламушнинг белидан соя ўсимлиги ўсиб чиқди (Видео) 'ning rasmi

Ҳиндистонда бир каламушнинг белидан соя ўсимлиги ўсиб чиқди, дея хабар бермоқда LADBible портали.

Мадхья-Прадеш штатида истиқомат қилувчи фермер Датар Сингх (Datar Singh) тонгда ўз даласини кўздан кечираётиб, ушбу ғаройиб ҳайвонга кўзи тушган. Шундан сўнг у лолу ҳайрон бўлиб қўшниларни чақирган.

Сингх каламушнинг белидаги ярадан ўсимликни олиб ташлаган.

Барнагар шаҳри Коллежининг биология кафедраси мудири Сиддиқийнинг таъкидлашича, кемирувчи жониворнинг омади келган, негаки ўсимлик илдизлари унинг миясига етиб бормаган.


Бошқа янгиликлар