1

Баҳайбат оёқлар шотландияликни ишсиз қолдирмоқда

ДУНЁ 16.08.2018, 07:12
Баҳайбат оёқлар шотландияликни ишсиз қолдирмоқда

Шотландиялик бир эркак оёқ кийимининг ўлчами катта бўлганлиги туфайли йиллар давомида ишсиз юрибди, дея таъкидламоқда The Sun нашри.

39 ёшли Дэвид Хендерсон (David Henderson)нинг оёқ кафти 30 сантиметрга етади, эни эса 18 сантиметр. Унинг оёғига фақатгина 55-ўлчамдаги Adidas кроссовкалари тўғри келган.

Дэвиднинг оёғига мос ўлчамдаги қора туфлилар топилмагани учун у кўпинча ишга кириш мақсадида суҳбатдан ўтишга ҳам боролмайди.

Гарчи Лондон шаҳрида 1,5 минг фунт стерлинг эвазига қора терили туфли тикиб берадиган косиб топилган бўлса-да, Дэвиднинг чўнтаги буни кўтармайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1