Европа Ўртаер сейсмологик маркази(EMSC) нинг хабар беришича, Италияда 5,0 магнитудали зилзила қайд этилган.
Хабарга кўра, зилзила маҳаллий вақт билан 18: 19 да рўй берган. Ер ости силкинишининг эпимаркази мамлакат пойтахти Римдан 193 километр узоқлиқда жойлашган бўлиб, унинг чуқурлиги 10 километрни ташкил этган.
Вайроналар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.






