1

General Motors автомобилларни қайтариб олмоқда

ДУНЁ 22.09.2014, 13:36
General Motors автомобилларни қайтариб олмоқда

АҚШнинг йирик автоконцерни - General Motors жаҳон бозоридан автомобилларни қайтариб олиши ҳақида маълум қилди.

ИТАР-ТАСС агентлигининг хабар беришича,  2013 ва 2014 йилларда ишлаб чиқарилган Cadillac XTS ҳамда 2014 йилда ишлаб чиқарилган Chevrolet Impala моделлари қайтариб олинади.  General Motors компаниясининг қайд қилишича, ушбу автомобилларнинг турғун электр тормозларида айрим носозликлар кузатилган. Ушбу носозлик билан АҚШ бозорида 205 мингта, бошқа мамлакатларда эса 16 мингта автомобиль сотилган.

Компаниянинг баёнотига кўра, носозлик туфайли ҳалокат ҳолатлари кузатилмаган. Шунингдек, GM қайтариб олинган автомобилларни бепул таъмирлаб беришга ваъда берди.

Йил бошидан ушбу компания турли носозликлар сабабли 30 миллионга яқин автомобилни бозордан қайтариб олди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1