1

АҚШда уч нафар афғонистонлик аскар бедарак йўқолди

ДУНЁ 22.09.2014, 13:45
АҚШда уч нафар афғонистонлик аскар бедарак йўқолди

Уч нафар афғонистонлик офицер АҚШнинг Массачусетс штатида бедарак йўқолди. Бу ҳақда Gazeta.ru нашри хабар беради.

Харбийлар АҚШда Кейп-Код базасида бўлиб ўтадиган ўқув машғулотларида қатнашиш учун ташриф буюрган.  Аммо, 21 сентябрь куни офицерлар ғойиб бўлишди.  Сўнгги марта афғонистонлик аскарларни штатнинг савдо марказларидан бирида кўришган. “Улар савдо марказида нима қилганликларини айтиш қийин”,-дейди АҚШ миллий гвардияси вакили.

Қайд қилинишича, бедарак йўқолганлар жамият учун ҳеч қандай ҳавф солмайди.

Бир ҳафта аввал эса икки афғонистонлик полициячи Жоржтаунга қилинган саёҳат чоғида ғойиб бўлишганди. Кейинчалик эса улар шаҳар ташқарисида эканликлари аниқланди. Маълум бўлишича, полициячилар Афғонистонга қайтиш ниятлари йўқлиги сабабли қочиб кетишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1