АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев: Ўзбек ва тожик халқлари бир дарахтнинг икки шохи, бир дарёнинг икки ирмоғига ўхшайди

'Шавкат Мирзиёев: Ўзбек ва тожик халқлари бир дарахтнинг икки шохи, бир дарёнинг икки ирмоғига ўхшайди 'ning rasmi

«Ўзбекистон» анжуманлар саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида «Дўстлик оқшоми» номли концерт бўлиб ўтди.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Эмомали Раҳмон иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари ўзбек ва тожик халқлари азалдан ёнма-ён яшагани, қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтганини таъкидлади.

«Ўзбек ва тожик халқлари бир дарахтнинг икки шохи, бир дарёнинг икки ирмоғига ўхшайди. Бизнинг муқаддас динимиз, еримиз ва сувимиз бир. Қувончу ташвишларимиз, тақдиримиз муштарак. Аждодларимизнинг эзгу анъаналарини давом эттириб, халқларимиз дўстлигини мустаҳкамлашимиз ва асраб-авайлашимиз керак», дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Кейинги йилларда фаоллашган маданий-гуманитар алоқалар халқларимизни янада яқинлаштирмоқда. Дўстлик делегациялари ташрифи ва ижодий сафарлар уюштирилиб, маданият кунлари, концертлар, кўргазмалар, анжуманлар ўтказилмоқда.

«Дўстлик оқшоми» тобора мустаҳкамланиб бораётган Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлиги, халқларимиз дўстлигининг яна бир ифодаси бўлди.


Президент матбуоти хизмати хабарига кўра, Тожикистон Президенти бугун, 18 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ва Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувлар ўтказади, Самарқанд шаҳрини зиёрат қилади.

    Бошқа янгиликлар