АсосийJamiyat

Самарқанд шаҳридаги “Чўпон Ота” МФЙда “Обод маҳалла” дастури ижроси суст олиб борилмоқда

'Самарқанд шаҳридаги “Чўпон Ота” МФЙда “Обод маҳалла” дастури ижроси суст олиб борилмоқда'ning rasmi

O‘zLiDeP фаоллари, депутатлар ва ишчи гуруҳ аъзолари Самарқанд шаҳридаги “Чўпон Ота” МФЙ аҳолиси билан суҳбатда бўлишди. Ушбу маҳаллада 593 та хонадон мавжуд бўлиб, 759 та оила истиқомат қилишади. Уларнинг 20 таси кўп қаватли уйлардир.

Учрашувлар давомида аҳоли томонидан уйларнинг канализация тармоғининг йўқлигидан шикоятлар келиб тушди. Жумладан, мазкур маҳалладаги 10 уйда 1 хонадонда яшовчи Клара Цойнинг айтишича, бу уйларда ҳожатхона, хаммом азалдан қурилмаган. “Обод маҳалла” дастури доирасида бу ерда бугунги кунда ишлар суст олиб борилмоқда. Бу масалада партия депутатлик гуруҳи аъзолари мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатадиган бўлди.

Шуниндек, учрашувларда аҳоли томонидан транспорт муаммоларини ҳал этишда амалий кўмак сўралди. Шаҳар ичида “Чўпонота-Ширин-Ҳазора” йўналишида ҳаракатланадиган 256 автобус қатнови оралиғи 1 соатни ташкил этаётганлиги боис аҳоли вақтини беҳуда сарфлаётганини таъкидлади. Шу сабабли ҳар ярим соатда автобус қатновини йўлга қўйишда ёрдам беришини сўраб мурожаат қилди.

Ушбу мурожаатлар юзасидан шаҳар Кенгаши депутатлари тегишли ташкилотларга сўров тайёрлашга келишиб олишди.

Маҳаллада 15 нафар тадбиркорлар фаолият кўрсатади. Уларнинг орасида обрў эътиборга эга “Ғайбулло ПЛЮС” хусусий корхонаси раҳбари Хайрулла Раҳмонов маҳаллани ободонлаштиришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Тадбир доирасида партия фаоллари томонидан Х.Раҳмонов кадрлар заҳирасига олинди.

    Бошқа янгиликлар