Анқарадаги Отатурк хиёбонидан туриб АҚШ элчихонаси томон номаълум шахслар ўт очишди, дея хабар бермоқда Gazeta.ru нашри.
Таъкидланишича, номаълум шахслар автомобилдан ўқ узишган, аммо автомобиль рақамини аниқлаб бўлмади.
Жабрганлар ҳақида маълумотлар йўқ, ҳозирда мамлакат пойтахти полицияси жиноятчиларни қидирмоқда.






