АсосийJamiyat

Ўзбекистон ЮНЕСКОдаги элчисини тайинлади

'Ўзбекистон ЮНЕСКОдаги элчисини тайинлади'ning rasmi

21 август куни Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги янги тайинланган доимий вакили Умид Шодиев Тошкентдан Парижга учиб кетди, деб хабар берди мамлакат ТИВ матбуот-хизмати.

Илгарироқ, Умид Шодиев Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонасида маслаҳатчи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил феврал ойида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола-Каримов Тиллаева Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси лавозимини тарк этаётгани ҳақида эълон қилган эди.

Лола Каримова ушбу лавозимни 10 йил давомида эгаллаб келганди.

    Бошқа янгиликлар