1

Халқаро мақом санъати анжуманига ҳар жиҳатдан тайёргарлик давом этмоқда

МАДАНИЯТ 23.08.2018, 15:33
Халқаро мақом санъати анжуманига ҳар жиҳатдан тайёргарлик давом этмоқда

Шаҳрисабз шаҳрида жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади. Шу боис, фуқароларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан Шаҳрисабз шаҳар ЁХБ, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, тиббиёт, газ ва электр идоралари ходимлари ҳамкорлигида анжуман олдидан фавқулодда ёнғин содир бўлганда фуқароларни тўғри ҳаракат қилиши бўйича кўникмаларини шакллантириш, ўтказиладиган тадбирлар даврида ёнғинга қарши чораларнинг бажарилишига доир амалий машғулотлар ўтказилди.

Машғулотда Шаҳрисабз шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими 7-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмининг ёнғин ўчириш бўлинмалари фавқулодда фуқароларни қутқариш ва тиббиёт ходимлари келгунга қадар бирламчи тиббий ёрдамни кўрсатиш жараёнларини кўрсатиб, амалий кўникмаларини шакллантириш билан боғлиқ бошқа вазифаларни ҳам бажарди.

Тадбир давомида ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари газ ва электр идоралари ходимлари ҳамкорлигида Халқаро мақом санъати анжумани ўтказиладиган бино атрофидаги бино ва иншоотлар, аҳоли турар жойларини ёнғин хавфсизлиги ҳолатини ўрганиб, мавжуд камчиликлар бўйича ўз тавсияларини беришди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1