1

БМТ сессиясидан аввал Замбия президенти ўзини ёмон ҳис қилди

ДУНЁ 26.09.2014, 10:36
БМТ сессиясидан аввал Замбия президенти ўзини ёмон ҳис қилди

25 сентябрь куни Замбия президенти Майкл Сата Нью-Йорк шифохоналаридан бирига жойлаштирилди. Бу ҳақда мегаполис полицияси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ким Ройстер маълум қилди.

Аммо, Ройстер президентнинг шифохонага тушиш сабабларини айтмади ва унинг ҳозирги аҳволини изоҳламади.

Ройстернинг айтишича, 77 ёшли Майкл Сата Нью-Йоркка БМТ Бош ассамблеясининг 69-сесиясида иштирок этиш учун ташриф буюрган. Замбия президенти 24 сентябрь куни нутқ сўзлаши керак эди. Аммо, Майкл Сата йиғилишда иштирок этмади.

ИТАР-ТАСС агентлигининг хабар қилишича, пайшанба куни меҳмонхонада Замбия президентига АҚШ давлат департаменти шифокорлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган. Кейинчалик эса у шифохонага етказилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1