АсосийJamiyat

Халқаро автосаёҳат иштирокчилари Самарқандга етиб келди (фото)

'Халқаро автосаёҳат иштирокчилари Самарқандга етиб келди (фото)'ning rasmi

Россиянинг Москва шаҳрида старт олган “Хавфсиз автомобиль йўллари” халқаро автосаёҳат иштирокчилари Самарқандга етиб келди, деб хабар берди "Зарафшон" нашри.

МДҲ давлатлари йўлсозларининг хукуматлараро кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур тадбир иштирокчилари Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон республикаларининг 6200 километрдан ортиқ йўлларини ўрганади.

– Бу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – халқаро автомобиль йўллари ва уларнинг ёрдамчи инфратузилмасининг реал ҳолатини текшириш, йўл ҳаракатидаги мавжуд нуқсонларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга кўмаклашишдан иборат, – дейди МДҲ давлатлари йўлсозларининг хукуматлараро кенгаши котибияти раҳбари Бўри Каримов. – Бу жараёнда соҳадаги илғор, замонавий техника воситалари ҳамда кўчма лабораториялардан фойдаланиш кўзда тутилган. Шунингдек, тадбир доирасида самарқандлик йўлсозлар билан учрашиб, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда келгусидаги ҳамкорлик режаларини белгилаб олиш ниятимиз бор.


    Бошқа янгиликлар