Эбола вируси қурбонлари сони 2800 нафарга етди

ДУНЁ 26.09.2014, 11:48
Эбола вируси қурбонлари сони 2800 нафарга етди

Эбола вируси оқибатида Ғарбий Африка мамлакатларида вафот этганлар сони 2803 нафарга етди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар бермоқда. 

ЖССТ маълумотига кўра, ҳозирга келиб вирус билан 5843 киши касалланган, 2803 киши эса вафот этган.

Эбола вируси Ғарбий Африка мамлакатлари бўйлаб тарқалишда давом этмоқда. Эбола вируси Либерия, Сьерра-Леоне, Гвинея, Нигерия, Конго Демократик Республикаси ва Сенегал давлатларида қайд этилди. Ҳозирда ушбу касалликка қарши аниқ, лицензияга эга вакцина мавжуд эмас. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти беморларни ҳали клиник тадқиқотдан ўтказилмаган вакциналар ёрдамида даволашга қарор қилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1