АсосийDunyo

Финляндияда кўприк қулади

'Финляндияда кўприк қулади'ning rasmi

Финляндиянинг Куопио шаҳрида бахтсиз ҳодиса содир бўлди, дея хабар қилмоқда Day.Az нашри.

Гап шундаки, темирйўл устидан ўтган автомобиль кўприги кутилмаганда қулаб тушган. Натижада эса автобус ва 4 та енгил машина пастга ағдарилган. Ҳодиса оқибатида 4 нафар инсон воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Бундан ташқари, яна 20 киши тан жароҳати олиб, яқин орадаги касалхонага олиб кетилди.

Уларнинг кўпчилиги оғир аҳволда. Қурбонлар автобус салонида бўлган пенсионерлар экани хабар қилинмоқда. Ҳайдовчининг ўзи эса бахтли тасодиф туфайлигина омон қолди. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур фожиага кўприкнинг устунлари дарз кетгани сабаб бўлган.

    Бошқа янгиликлар