Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинларида спортнинг футбол турини янада ривожлантириш ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Эндиликда, хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил қилинган футбол ҳолатини яхшилашга кўмаклашиш асосида ҳар бир маҳаллада футбол майдонлари ташкил этилади.
Қарорга мувофиқ «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастури ҳамда маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий футбол майдонларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Мазкур низом билан маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш учун ер участкаларини бепул асосда ажратиш тартиби ҳам белгиланди.






