Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Осиё ўйинлари-2018 мусобоқаси давом этмоқда, дея хабар берди Segodnya.ua нашри.
Спортнинг аждаҳо қайиқ пойгаси йўналиши бўйича ўтказилган ўйинларда Корея бирлашган жамоаси вакиллари ўзларининг илк олтин медалини қўлга киритишди. Японияликлар кумуш, Қатар жамоаси эса бронза медаль билан чекланишга мажбур бўлишди.






