АсосийJamiyat

Пойтахтда мушакбозликни томоша қилмоқчи бўлганлар учун махсус автобус қатновлари йўлга қўйилади

'Пойтахтда мушакбозликни томоша қилмоқчи бўлганлар учун махсус автобус қатновлари йўлга қўйилади 'ning rasmi

2018 йилнинг 1 сентябрь куни кеч соат 21.00дан 21.16гача Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллик байрами муносабати билан байрам салюти амалга оширилади, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари байрам салютларини Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги марказий истироҳат боғларида томоша қилиши мумкин бўлади.

Истироҳат боғлари ва майдонлар рўйхати:

1. Бектемир тумани “Қуёшча нури” истироҳат боғи
2. Миробод тумани Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи
3. М.Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғи “СENTRAL PARK” (янги боғ)
4. Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги боғ (Эко боғ)
5. Сергели тумани “Грин Парк” маданият ва истироҳат боғи
(собиқ Соҳил боғи)
6. Олмазор тумани Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи
7. Учтепа тумани «Боғишамол” маданият ва истироҳат боғи
8. Чилонзор тумани Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи
9. Шайхонтоҳур тумани “Анҳор Локоматив” истироҳат боғи
10. Яккасарой тумани Бобур боғи
11. Яшнобод тумани “Дўстлик” истироҳат боғи
12. Чилонзор тумани “Халқлар дўстлиги” санаът саройи майдонининг Бунёдкор шоҳ кўчасига яқин қисмига
13. Юнусобод тумани “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасининг олд майдонига, Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб
14. Чилонзор тумани Миллий боғ ҳудудига кириш қисмига, Фурқат кўчаси бўйлаб
15. Чилонзор тумани Адиблар хиёбонига кириш қисмига, Бунёдкор шоҳ кўчаси бўйлаб.

Тошкент ИИББ хабарига кўра, пойтахт аҳолиси ҳамда меҳмонлари учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида шаҳарнинг қатор кўчаларида автотураргоҳлар ташкил этилиб, мушакбозликни томоша қилиш истагида бўлганлар учун махсус автобус қатновлари йўлга қўйилади.

    Бошқа янгиликлар