Ашраф Ғани Ахмадзай Афғонистон президенти лавозимида иш бошлади

ДУНЁ 29.09.2014, 15:11
Ашраф Ғани Ахмадзай Афғонистон президенти лавозимида иш бошлади

Душанба куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида Афғонистон янги президенти Ашраф Ғани Ахмадзайнинг инаугурацияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ИТАР-ТАСС” агентлиги хабар беради.

Президентлик сайловида Ашраф Ғани Ахмадзайнинг рақиби бўлган, Абдулла Абдулла эса бош вазир лавозимида иш бошлади.  Абдулла Абдулла Афғонистон манфаати учун президент билан биргаликда ишлашга ваъда берди. “Аввалги ҳукуматнинг ютуқларини кўпайтириш ва ҳимоя қилиш  учун қўлимиздан келган барчасини қиламиз. Мен Хамид Карзайни сўнгги 13 йил ичида қилган ишларини учун миннатдорлик билдираман”,- дея қайд қилиб ўтди бош вазир.

Шунингдек, маросим давомида икки нафар президент ўринбосари ҳамда президент ёрдамчилари таништирилди. Президент ўринбосарлари этиб Абдул Рашид Дўстум ва Муҳаммад Сарвар Данеш тайинланган бўлса, давлат раҳбари ёрдамчилари сифатида Муҳаммад Хон ва Муҳаммад Моҳақиқ таништирилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1