1

Россияда бош қисми одамникига ўхшаш балиқ тутиб олинди

ДУНЁ 29.09.2014, 17:11
Россияда бош қисми одамникига ўхшаш балиқ тутиб олинди

Россиянинг европа қисмидаги Шимолий Двина дарёсидан тишлари, оғиз қисми умуман бош қисми инсонникига ўхшаш балиқ тутиб олинди. www.ntv.ru нашри берган маълумотларга қараганда, баъзилар уни голливуднинг қўрқинчли фильмларида иштирок этадиган қўрқинчли мавжудодга ҳам ўхшатмоқда.

Мутахассислар балиқнинг қайси турга мансуб экани ҳақида бирор тўхтамга кела олишмаяпти. Шу билан бирга ушбу “балиқдаги одамга ўхшаш жиҳатлар, кўриниш ғайриоддийликми ёки фандаги янгиликми?” каби саволларга жавоб топиш истагида тажрибалар олиб борилмоқда.

“Балқини тутиб олгач, ўлжамнинг катталигидан хурсанд бўлдим. Қўлга олганимда эса у эскирган балиқни ўхшаб кўринди. Бироқ балиқ тирик эди. Ойқулоғи ҳам қизил тусда эди. Бирданига унинг тишларини кўриш истагида оғзини куч билан очдиму, унинг одамникига ўхшаш тишларини кўриб балиқни қайиқнинг нариги бурчагига отиб юбордим. Орадан бироз вақт ўтгач, ўзимга келгач, бу ноёб мавжудодни мутахассисларга тақдим этдим” дейди балиқчи Александр Коробов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1