Тошкент шаҳар ИИББ, ЙҲХ маълумотларига кўра жорий йилнинг 23-28 август кунларида 77 нафар киши машина ойналарини тонировка қилдирган бўлиб, уларнинг 30 нафари юридик шахслардир. Ушбу тўловлар давлат бюджетига жами 1443069000 сўм тушган, деб ёзмоқда ЎзА.
Эслатиб ўтамиз , автомобил ойналарини қорайтириш учун қўйилган нархлар қуйидагича белгиланган:
жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 90 баравари (16 587 000 сўм);
юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 120 баравари (22 116 000 сўм);
хорижий давлатлар юридик шахсларига энг кам иш ҳақининг 140 баравари (25 802 000 сўм).
Ўзбекистонга вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.






