Бош прокуратура ахборот хизматининг маълум қилишича, Тошкентдаги йирик бозорларнинг 11 нафар раҳбарлари қўлга олинган ва уларга нисбатан ЎзР ЖК 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва бошқа моддалар бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Айни пайтда илк тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган. 2018 йил 30 август ҳолатига кўра, ҳибсга олинганлар орасида “Бектўпи”, “Чорсу”!, “Чилонзор” (Отчопар), мажмуалари, Сергели автомобил бозори, “Эски Жўва” деҳқон бозори раҳбарлари ва бошқалар бор.
Айбланувчиларнинг аниқ қамрови тергов ҳаракатлари давомида аниқланади.






