Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга давлат мукофоти ва навбатдаги ҳарбий унвонлар топширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Байрам тантанасида мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонини ўқиб эшиттирди.

«Мамлакатимизнинг ана шундай юксак эътиборига сазовор бўлган барча ҳарбий хизматчиларни, Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларини ҳамда Сизларни жонажон Ўзбекистонимизнинг қутлуғ айёми, мустақилликка эришган кунимизнинг йигирма етти йиллиги билан яна бир бор самимий табриклайман», — дея йиғилганларни муборакбод этди Абдусалом Азизов.









