1

КХДР раҳбари жарроҳлик амалиётини ўтказгани ҳақида хабар тарқалди

ДУНЁ 30.09.2014, 11:33
КХДР раҳбари жарроҳлик амалиётини ўтказгани ҳақида хабар тарқалди

Корея Халқ Демократик Республикаси раҳбари сентябрь ойи ўрталарида тўпиқ суягида жарроҳлик амалиётини ўтказган ва ҳозирда Пхеньяндаги шифохонада бўлиб турибди. Бу ҳақда “Чосон ильбо” газетасига асосланиб “РИА Новости” агентлиги хабар беради.

“Мен Ким Чен Инни июнь ойида  тўпиқ суяги қисмидан жароҳат олгани ҳақидаги хабарни эшитдим”,-деди газета манбаси.

Нашрнинг ёзишича,  КХДР раҳбари мамлакат пойтахтидаги Bonghwa Clinic шифохонасида реабилитация курсларини ўтамоқда. Шунингдек, Шимолий Корея ҳукуматининг юқори лавозимдаги амалдорлари айнан шу шифохонада даволанишлари қайд қилиб ўтилган.    

Жанубий Кореянинг айрим ОАВлари эса Ким Че Инни 3 сентябрь куни бўлиб ўтган концертдан сўнг омма олдида намоён бўлмагани ҳақида хабар бермоқда.   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1