“Ўзбекнефтгаз” АЖ Россиянинг “Зарубежнефть” АЖ билан Ўзбекистоннинг узоқ муддатли конларида углеводород хом ашёсини қазиб олиш ҳажмини янада ошириш имкониятларини ўрганишга киришди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўрганиш давомида турли технологиялар кўриб чиқилди, улар орасида электр марказдан қочирма насосларни тушириш ва қудуқларда таъмирлаш ишларининг самарадорлигини ошириш кабилар.

Айтиб ўтиш жоиз, “Зарубежнефть” АЖ Россиянинг стратегик аҳамиятга эга бўлган барқарор ривожланаётган нефт ва газ компаниясидир. Бу компаниянинг ташқи иқтисодий фаолиятда тажрибаси улкан.
Компаниянинг асосий мақсади – Россия ва чет давлатларда мавжуд нефть ва газ конларини эксплуатация қилиш ва бунда углеводород ресурсларини максимал даражада самарали ва комплекс равишда қазиб олишни таъминлашдир.






