АсосийJamiyat

Абдулла Арипов янги очиладиган университетни бориб кўрди

'Абдулла Арипов янги очиладиган университетни бориб кўрди'ning rasmi

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов тез кунларда ўз фаолиятини бошлайдиган Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бўлди. Бу ҳақда университет ректори Шерзод Қудратхўжаев “Фейсбук”даги ўз саҳифасида маълум қилди.

«Таълим жараёни, янги инновацион технологияларни жорий этиш, талабаларга қулай шароитлар яратиш ва бошқа қатор масалалар хақида юракдан ва батафсил гаплашдик. Тантанали кун эса тобора яқин яқинлашмоқда. 40 дан ўтиб 41 га яқинлашмоқдамиз», — деб ёзган Ш. Қудратхўжаев.

Бош вазирга Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Мираббос Иноятов ҳамроҳлик қилган.

    Бошқа янгиликлар