1

Герцогиня Кейт ва шаҳзода Уильям туғилажак фарзандларининг исмини малика Диана шарафига қўйишади

ДУНЁ 30.09.2014, 14:57
Герцогиня Кейт ва шаҳзода Уильям туғилажак фарзандларининг исмини малика Диана шарафига қўйишади

Ғарбий ОАВ берган маълумотларга кўра, Герцогиня Кейт ва шаҳзода Уильям туғилажак фарзандларининг исмини шаҳзоданинг онаси малика Диана шарафига бағишлаб исм бериш истагидалар. ru.hellomagazine.com нашри бу ҳақда хабар беради.

Қиролликнинг биографи Эндрю Мартонанинг фикрича, улар кутилаётган фарзанднинг қиз бўлишини ва унга Елизавета Диана Виндзор деб исм беришни орзу қилишмоқда. Бу билан қиролича Елизавете II ҳамда марҳума малика Диананинг номи тарихда яна бир бор муҳрланишидан умидворлар.

Кейт ҳам Уилям ҳам қизалоқнинг исмини Диана деб аташ унинг келажагига таъсир қилишидан ҳавотирланаётганлари йўқ. Одамлар орасидаги бу фикр, улар қабул қилган қарорга ўз таъсирини ўтказолмайди.

Бошқа яширин маълумотларга кўра, агар туғилажак чақалоқ қиз бўлса, унга Елизавета, Виктория ёки Александра исмини беришлари ҳам мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1