Москва шаҳрида жойлашган автосервислардан бирида кўтарилган жанжал отишма билан якунланди, деб хабар берди "РЕН ТВ" телеканали.
Кадрда техмарказ биносида нима ҳақдадир тортишаётган бир гуруҳ эркакларни кўриш мумкин. Орадан бироз ўтгач, улардан бири пичоқ чиқаради. Жанжал иштирокчилари эса тўппончалардан унга қарата ўқ узишади.






