Нью-Йорк марказидаги Гамильтон коллежи талабаси ётоқхонадаги музлаткич орқасидан узунлиги бир ярим метр бўлган илонни топди деб хабар берди Сегодня нашри.
Маълум бўлишича, мазкур илон қўшни хонада яшовчи талабага тегишли бўлиб, у эгасидан қочиб кетган. Талаба ётоқхона қўриқчилари ёрдамида илонни хонасидан олиб чиққан.
Ётоқхонада ҳайвон сақлаш мумкин эмаслиги туфайли илон ёввойи табиатни ҳимоя қилиш Марказига топширилган.






