Американинг Калифорния штатидаги Сан-Бернардино шаҳрида аҳоли яшовчи уй яқинида номаълум эркак одамларга қарата ўт очди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Ҳодиса оқибатида ўн киши яраланган, улардан уч кишининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Полиция номаълум эркакни қидирмоқда.
Маълумотларга кўра, шаҳардаги тунги клублардан биридан чиққан икки эркак ўртасида жанжал кўтарилган, шундан кейин улардан бири бетартиб равишда ўқ узган.






