Душанба куни Афғонистоннинг Пактика вилоятида жангарилар учта мактабга ҳужум қилди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Маълумотларга кўра, номаълум жангарилар қўл гранаталари билан эрта тонгда иккита мактабга ҳужум қилган. Учинчи мактабга эса ракета снаряди келиб тушган. Бу вақтда мактабда ўқувчилар бўлмаган. Ҳужум оқибатида мактаб бинолари жиддий зарар кўрган.
Ҳозирча бирорта террорчилик ташкилоти мазкур ҳужум жавобгарлигини бўйнига олмади.






