1

Японияда вулқон отилиши натижасида йўқолган 24 киши ҳамон қидирилмоқда

ДУНЁ 02.10.2014, 13:06
Японияда вулқон отилиши натижасида йўқолган 24 киши ҳамон қидирилмоқда

2014 йилнинг 28 сентябрь куни Японияда Онтакэ вулқонининг отилиши натижасида йўқолган 24 кишини қидириш ишлари давом этмоқда, бу ҳақда РИА Новости Киодо агентлиги маълумотларига таяниб хабар беради.

Япониянинг Нагано ва Гифу префектуралари ўртасидаги вулқон отилиши 27 сентябрь куни тонгда содир бўлди. Ушбу даврда 250 га яқин саёҳатчи вулқон яқинида бўлишган. 

Ўша куни қутқарувчилар юрак ва ўпка органлари ишдан чиққан 31 кишини топишганди. Улардан тўрт нафари вафот этди, 29 сентябрь куни эса шифохонага яна 6 киши келтирилганди.

Айни дамгача, расман 47 кишининг вафот этган тасдиқланган. 70 нафар фуқаро эса турли даражада жароҳат олишган.

2 октябрь куни полициячи ва ёнғинга қарши кураш қисмидан жами 1000 киши бедарак йўқолган фуқароларни қидириш ишларини бошлашганди, бироқ ёғингарчилик туфайли қидирув ишлари тўхтатилди. Чунки ёмғир натижасида қотиб улгурган лаваларнинг кўчишига сабаб бўлиши мумкин. Япониянинг метеорология бош агентлиги ушбу вулқонни беш баллик шкала бўйича учинчи даражадаги хавф эканлиги маълум қилди.

Қидирув ва қутқарув ишлари ҳаво очилиши билан давом эттирилиши режалаштирилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1