1

Амстердамда дунёдаги биринчи микроблар музейи очилди

ДУНЁ 03.10.2014, 16:37
Амстердамда дунёдаги биринчи микроблар музейи очилди

2014 йилнинг 30 сентябрь куни Амстердамда Микропия номли дунёдаги илк микроблар музейи очилди. Бу ҳақда lenta.ru хабар беради.

Кўринишидан худди лабораторияни эслатувчи ушбу музейда турли ранг, кўриниш, шаклга эга бўлган микробларни маҳсус микроскоплар орқали кўриш имконияти мавжуд.

Бундан ташқари, ташриф буюрувчилар микроорганизмларнинг пробиркадаги ҳаёти, уларнинг кўпайишини ҳам кузатишлари мумкин. Алоҳида айтиб ўтиш жоизки, ушбу музейда Ғарбий Африка мамлакатларида кенг тарқалган Эбола вирусининг модели ҳам мавжуд.

Маҳсус сканер эса ташриф буюрувчининг танасининг қайси қисмида кўпроқ микроб борлигини кўрсатиб туради.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1