АсосийJamiyat

“Вундеркинд шоу телекўрсатуви” – кучлиларнинг билим майдони

'  “Вундеркинд шоу телекўрсатуви” – кучлиларнинг билим майдони'ning rasmi

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда “MY5” телеканали томониданўтказилаётган “Вундеркинд шоу телекўрсатуви” ўз билимига ишонган мактаб ва коллеж битирувчиларини “ринг” га чорлайди.

“Вундеркинд шоу телекўрсатуви” Ўзбекистоннинг билимли, китобсевар ёшларига ўз истеъдодларини намойиш этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва кенг жамоатчиликка таништириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда танлов шаклида ўтказилади, “Mening yurtim” (My5) телеканали орқали эфирга узатилади.

Энди билимингиз сизга фойда келтиради ва миллионлар соҳибига айлантиради!

Аниқ ва ижтимоий фанлар йўналишидан бирини танланг, тенгдошларингиз билан беллашинг ва 50 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритинг!

Бунинг учун 3 босқичли танловдан ўтишингиз керак.

1-босқичда “Вундеркинд шоу телекўрсатуви” да қатнашиш учун иштирокчилар кастинг билан 2 та йўналиш – аниқ ва ижтимоий фанлар бўйича тест асосида танлаб олинади.

2-босқичдабевосита кастингда ғолиб бўлган иштирокчилар “Вундеркинд шоу телекўрсатуви” да 4 та шарт асосида ўзаро беллашадилар ва кўрсатувнинг ҳар бир сонида бир нафардан ғолиб иштирокчи финал босқичига йўл олади. Ва ниҳоят, финал босқичида ҳар икки йўналиш бўйича жами 6 нафардан 12 та иштирокчи асосий ғолиблик учун кураш олиб борадилар. Финал босқичида ҳар икки йўналиш бўйича 1-ўринни олган иштирокчиларга 50 миллион сўмдан пул мукофоти ва сертификат берилади. 2- ва 3-ўрин ғолибларига қимматбаҳо совғалар ва сертификат берилади.

Танловимиз довонларидан ўтишга ақлингиз етадими? Кучли ва билимлимисиз? Ақлли миллионерга айланишни хоҳлайсизми? Унда сизни “Вундеркинд шоу телекўрсатуви”да кутамиз. Қатнашинг ва ғолиб бўлинг! Ўз билимига ишонганларни билим майдонимизда синаймиз!

    Бошқа янгиликлар