Қозоғистоннинг Чапаево қишлоғида полиция сержанти ўз командирини туман ички ишлар бўлими ҳовлисида отиб қўйди, деб хабар қилди РИА Новости.
Нашр хабарига кўра, бахтсиз ҳодиса 7 сентябрь куни рўй берган.
"Акжаик тумани Чапаево қишлоғида ички ишлар бўлими ҳудудида 1994 йилда туғилган полиция сержанти, 1986 йилда туғилган взвод командирини отиб қўйган. Командир олинган жароҳатдан вафот этган", - дейилган маҳаллий полиция хабарида.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.






