Ўзбекистон ва Тожикистонинг учта шаҳри ўртасида халқаро автобус йўналишлари очилгани ҳақида Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
9 сентябрь куни Тожикистонда давлат мустақиллигининг 27 йиллиги кенг нишонланади. Ушбу тантанали сана муносабати билан икки давлат халқларига қулайлик яратиш мақсадида бугун, 8 cентябрдан бошлаб “Термиз-Душанбе”, “Денов-Душанбе”, “Самарқанд-Панжикент” йўналишида халқаро автобуслар қатнови йўлга қўйилди.
“Термиз-Душанбе” халқаро автобус йўналишининг масофаси 251 км.
• манзилга сарфланадиган вақт – 5 соату 39 дақиқа;
• йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Термиздан Душанбегача – 70 минг сўм;
• Душанбедан Термизгача 70 сомони.
“Денов – Душанбе” халқаро автобус йўналишининг масофаси 107 км.
• манзилга сарфланадиган вақт – 2 соат 25 дақиқа;
• йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Деновдан Душанбегача 40 минг сўм.
• Душанбедан Деновгача 40 сомони.
“Самарқанд – Панжикент” халқаро автобус йўналишининг масофаси 64 км.
• манзилга сарфланадиган вақт 1 соату 25 дақиқа.
• йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Самарқанддан Панжикентгача 20 минг сўм;
• Панжикентдан Самарқандгача 20 сомони.







