АсосийJamiyat

"Афросиёб – палас" меҳмонхонаси қайта реконструкция қилинади

'"Афросиёб – палас" меҳмонхонаси қайта реконструкция қилинади'ning rasmi

"Афросиёб – палас" меҳмонхонаси ДУКни реконструкция қилиш учун тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

"Ҳуқуқий ахборот" канали хабарига кўра, реконструкция бўйича лойиҳани инвестицияларни жалб қилган ҳолда "EXIM Investments Pte Ltd" хорижий компанияси (Сингапур) амалга оширади.

Замонавий меҳмонхона мажмуасини ташкил этиш мақсадида 2 йил ичида 12 млн доллар миқдорида инвестициялар жалб қилинишини ҳамда натижада республиканинг 100га яқин фуқаролари учун иш жойлари яратилиши белгиланган.

    Бошқа янгиликлар