Британиянинг нашри ўзбек паловини дунёнинг энг яхши кўча таомлари ўнлигига киритди.
«Ўзбекистонда палов ўчоқда тайёрланади. Асосий масаллиқлари: гуруч, гўшт ва сабзавотлар. Тошкент марказидаги бозорда бизга бу таомни товоқда тортиқ қилишди. Бу ўзбекларнинг меҳмондўстлигини, бағрикенг халқ эканини англатади», – дейилади «The Guardian» газетасида чоп этилган мақолада.
Энг яхши кўча овқатлари орасидан Тайван, Франция, Словения, Руминия, Бангкок, Камбоджа, Катманду, Мексика ва Чили кўчаларида тайёрланадиган таомлар ҳам жой олган.






