Жанубий Африканинг Крюгер Миллий паркида хартумсиз фил борлиги маълум бўлди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Сафари-парк ходимлари филчанинг қандай қилиб хартумидан жудо бўлганлигига изоҳ бериша олмади. Уларнинг тахминича, филнинг хартумсиз қолишига тимсоҳ ёки шер сабаб бўлган.
Экологлар филча хартумсиз ёввойи табиат қўйнида яшаб қололмаслигидан хавотирланишмоқда. Чунки филлар айнан хартумлари ёрдамида дарахтдан мева, япроқлар узиб, озиқланишади, хартум ёрдамида етти литргача сув сипқоришади, йиртқичлардан ўзларини ҳимоя қилишади.






