АсосийJamiyat

"Ўзбектелеком" Facebook‘даги узилишлар бўйича расмий баёнот берди

'"Ўзбектелеком" Facebook‘даги узилишлар бўйича  расмий баёнот берди'ning rasmi

“Ўзбектелеком” АК бир неча кун мобайнида Facebook ижтимоий тармоғига киришда юзага келган муаммолар юзасидан ўз баёнотини берди.

“Facebook вакили узилишлар табиати маҳаллий эмас, балки глобал эканлиги ҳақида расмий баёнот берди: Марказий Осиё ва Шимолий Европадаги бошқа мамлакатларда ҳам шундай муаммолар кузатилмоқда.

Шунга қарамай, бир қатор оммавий ахборот воситаларида ижтимоий тармоқларга миллий оператор томонидан чеклов қўйилганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди”, - дейилади "Ўзбектелеком" хабарида.

“Ўзбектелеком“ АК ушбу хабарларни инкор этди.

Қайд этилишича, бугунги кунда “Ўзбектелеком” АК маълумотлар узатиш тармоғи мунтазам равишда ишлаб турибди.

    Бошқа янгиликлар