1

Шохрух Хон ва Анупам Кхер ижросидаги "Happy New Year" фильми намойишига оз қолди

ШОУ-БИЗНЕС 08.10.2014, 11:17
Шохрух Хон ва Анупам Кхер ижросидаги "Happy New Year" фильми намойишига оз қолди

Болливуднинг ёрқин актёрлари Шохрух Хон ва Анупам Кхер  ижросидаги янги "Happy New Year" фильмининг намойиши 2014 йилнинг 23 октябрида катта экранларга чиқиши кутилмоқда, дея маълумот беради bollywood.tj нашри.

“Ўғирланмаган келин” машхур фильмида ота ва бола ролини қойилмақом тарзда ижро этган ҳар икки актёрнинг бу сафарги дуэтлари ҳам ушбу фильмнинг энг мувафақиятини таъминлаши шубҳасиз. Ушбу фильмда Анупам Кхер эпизодик ролни ижро этади.

“Мен Шохрух Хон билан биргаликда рол ижро этишдан мамнунман. Ушбу фильм намойишини барча каби ўзим ҳам интиқлик билан кутаяпман” дейди Анупам Кхер оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида.

Фара Хон режиссёрлигидаги ушбу фильм Red Chillies Entertainment томонидан суратга олинган. Фильмда ики машхур актёрлардан ташқари Дипика Падукон, Абхишек Баччан, Боман Ирани ва Виваан Шох кабилар ҳам қатнашишади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1