Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида шу йил 28 июль куни номаълум шахс Бунёдкор кўчаси олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган Бухоро туманида яшовчи Ш.Б.га тегишли “Ласетти” русумли автомашина салонидан 9 минг 575 АҚШ долларини ўғирланганди. Мазкур ҳолат юзасидан эса жиноят иши қўзғатилган эди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон шаҳрида яшовчи Қ.У. ва муқаддам судланган У.У.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Қилмиш-қидирмиш, деганларидек, ўғирлик қилган шахслар энди қонун олдида жавоб беради.