Ўтган ҳафтада Япониянинг Хоккайдо оролида юз берган зилзила қурбонлари сони яна ортгани тўғрисида маълумотлар бор, дея хабар бермоқда Россия 24 нашри.
Ҳозирга келиб ҳалок бўлганлар сони 44 нафарга етди. Қутқарувчилар вайроналар орасидан жасадларни топишмоқда. Улар орасида 80 ёшли қария ва аёллар ҳам бор. Бедарак йўқолганларни қидириш-қутқариш ишлари ҳамон давом этмоқда.
– Биз йўқолганлар омон қолганига умид қилаётган эдик. Афсуски, жасадларни топмоқдамиз, – дейди қутқарувчилардан бири.






