АсосийJinoyat

Сариосиёда ота қизига ножўя ҳаракатлар қилган қўшнисини ўлдирди

'Сариосиёда ота қизига ножўя ҳаракатлар қилган қўшнисини ўлдирди'ning rasmi

2018 йил 11 сентябрь куни соат 20:45ларда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, Бойсунобод маҳалласида яшовчи фуқаро Х. (1977 й.т. эркак) қизи П.га уятсиз ва бузуқ ҳаракатлар қилган қўшниси М.нинг (1998 й.т. эркак) яшаш уйига бориб у билан ўзаро жанжаллашиши натижасида, М. ошхона пичоғи билан унинг чап кўкрак қафасига уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар