АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Қозоғистон аёллари ўртасида илк бор бизнес-форум ташкил этилди

'Ўзбекистон ва Қозоғистон аёллари ўртасида илк бор бизнес-форум ташкил этилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Давлат котиби, Президент ҳузуридаги Аёллар ва оила-демографик сиёсат миллий комиссияси раиси Гулшара Абдикаликова бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Гульшара Наушаева бошчилик қилаётган делегация таркибига Қозоғистон Республикаси Парламент Мажлисининг депутат аёллари, Қозоғистон аёллар иттифоқи – Қозоғистон тадбиркорлари жамоатчилик бирлашмаси, Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги туризм саноати қўмитаси вакиллари ҳамда мамлакатнинг турли соҳаларида муваффақиятли фаолият юритаётган ишбилармон аёллар кирган.

Барчага маълумки, бу икки давлат ҳамкорлиги 1998 йилда Тошкентда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома, 2013 йилда пойтахтимизда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома асосида тараққий этиб бормоқда.

Қозоғистон Аёллар ва оила-демографик сиёсат миллий комиссияси делегациясининг мамлакатимизга ташрифи мазкур ҳамкорликни аёллар ўртасида ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Ушбу ташриф доираси икки давлат ишбилармон аёллари ўртасида илк бор Бизнес-форум ҳамда қўшма коопарацион биржа ташкил этилмоқда.

Бизнес-форум аёлларнинг ишбилармонлик мавқеларига муносиб баҳо бериш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришда юзага келадиган муаммоларга биргаликда ечим топиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича фикр ва тажриба алмашиш борасида муҳим аҳамиятга эга. Бизнес-форум Ўзбекистон ва Қозоғистон аёлларига бир-бири билан яқиндан танишиш, тадбиркорлик соҳасидаги инновацион янгиликлар билан ўртоқлашиш ҳамда бизнесни юритиш бўйича кўникмалар алмашиш имконини беради. Бунинг учун иштирокчиларга барча шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилган.

Ўтказиладиган кооперацион биржа эса ана шундай музокаралар самараси ўлароқ юзага келган ҳамкорликлар бўйича шартномалар имзолаш имконини беради.

Тадбир доирасида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Қозоғистон Президенти ҳузуридаги аёллар ва оилавий-демографик сиёсат ишлари бўйича Миллий комиссия ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзоланади.

Меморандум томонлар ўртасида аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга кўмак бериш, икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида имзоланмоқда.

Қозоғистон делегацияси ташрифи давомида пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларида ва Самарқанд шаҳрида бўлади.

    Бошқа янгиликлар