Грециянинг Закинф оролидаги Навайо пляжида қоя қулаб тушди, дея хабар қилмоқда Лайф нашри.
Қоятош одамлар ҳордиқ чиқараётган жойга ўпирилиб тушган. Воқеа оқибатида бир киши оғир тан жароҳати олди ва яна етти киши енгил даражада яраланган. Яна кўплаб сайёҳларнинг қайиқлари кучли тўлқин туфайли ағдарилиб кетгани хабар қилинмоқда. Қайд этилишича, Навайо пляжи Иония оролларидаги диққатга сазовор маскандир. У тик қоялар билан ўралган бўлиб, бу ерга фақат қайиқда келиш мумкин.






