Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра, 2018 йилнинг 13 сентябр куни Наманган вилоятининг Наманган шаҳар «Янги тонг» маҳалла фуқаролар йиғини 5а-кичик туманида жойлашган 4-қаватли 19-уйнинг 3-қаватида жойлашган 35-хонадонда электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган.
Уйнинг 20 кв.м. майдонда пол қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш вақтида ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан махсус техника ёрдамида 4-қаватда жойлашган 4 та хонадондан 12 нафар шахс қутқариб қолинди. Қутқарилган шахслардан бир нафари ногирон, бир нафари чақалоқ ва тўққиз нафари аёллар бўлган.






