АҚШнинг Кливленд шаҳрида икки жиноятчилар тўдаси тўқнашди, деб хабар берди Fishki.net нашри.
Heartless Felons ва Loyal Always бандалари бир-бирларини аяб ўтиришмаган.
Отишма эса қуйидагича якун топди:
60 марта ўқ узилди;
Икки киши ҳалок бўлди;
Яна икки киши яраланди.
Шаҳар полицияси бу борада тегишли чораларни кўрмоқда.






