Барчага маълумки, бугун давлатимиз олиб бораётган сиёсатнинг устувор вазифаларидан бщлмиш оилалар фаровонлиги йўлида кўплаб ҳайрли ишларни амалга оширмоқда. Бунга арзон уйлар, оилавий тадбиркорликлар учун яратилган қулайликлар, ёш оилаларни қўллаб-қувватловчи бир неча дастурлар мисол бўла олади.
Бугунги кунда оммавий ахборот воситаларининг маълумотларидан ҳам кузатишимиз мумкин бўлган ачинарли ҳолат бу инсон ҳуқуқига, унинг шаънига ва ҳаётига даҳл қилаётган вазиятлар ҳам асосан оилада содир этилаётгани инсонни чуқур мулоҳазага чақиради. Шу каби муаммоларни ўрганиш ва ечимни топиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сергели тумани Кенгаши ва Халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши депуататлари Мирлазиз Саидов, Равшан Гуламов, Икром Бабаханов ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Фарҳод Абдуллаев билан ҳамкорликда сайловчилар билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Учрашувлардан мақсад аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш, муаммоларни қонун доирасида бартараф этиш ва уларни олдини олиш. Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Ватандош” ва “Тонг” МФЙ аҳолиси билан депутат Фарҳод Абдуллаевнинг навбатдаги учрашувида жамоатчи “Оилпарварлар” гуруҳини тузиш юзасидан келишиб олинди. Ҳудуддаги ҳар бир кўп қаватли уйлардан биттадан фаол намунали, кўпни кўрган тажрибали онахонлардан сайланиб, ўзи яшаб турган уйдаги айнан оилавий можоро ва муаммоларни аниқлаб ажралишларни, жиддий жанжалларни олдини олиш ва бартарф этиш бўйича таклифлар бериш ва шу мақсад йўлидаги механзмни ишлаб чиқишга келишиб олинди. Йиғилиш иштирокчиларидан турли фикр ва таклифлар олинди. Энг асосийси учрашувга келган барча инсонларни оилани сақлашдек эзгу мақсад йўлида бирлаштиришга эришилди. Аммо бу ишларнинг илк қадамлари ҳали олдинда бу ниятни амалиётга тадбиқ этишдек мушкул ва масъулиятли вазифани уддалаш турганини ҳисобга олсак янада кўпроқ ишлашимиз кераклигини ҳис қиламиз.






