АҚШда "Флоренс" довули кўплаб вайронагарчиликларга сабаб бўлмоқда, деб хабар берди Mixstuff нашри.
Ҳозирда табиий офат қурбонлари сони етти кишига етди. Сўнгги маълумотларга қараганда, АҚШдаги 930 мингга яқин одам электрсиз қолган. Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, сув тошқини Жанубий ва Шимолий Каролина ҳудудини бутунлай эгаллаб олди. АҚШ миллий гвардиясининг ўнг мингга яқин ҳарбий хизматчиси табиий офат оқибатларини бартараф қилиш учун сафарбар қилинган.Айни пайтга келиб шамол тезлиги соатига 110 километрни ташкил этмоқда.






